Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
80 млн сўм талаб қилган бозор раҳбари ушланди
Қашқадарё вилоятида мансаб ваколатини суиистеъмол қилган бозор раҳбари тезкор тадбир давомида пора олаётган вақтида ушланди.
Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Деҳқонобод туманидаги бозорлардан бири раҳбарининг ноқонуний ҳаракати фош этилди.
Маълум бўлишича, у ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган фуқарога бозор ҳудудида жойлашган, аммо тегишли ҳужжатлари расмийлаштирилмаган савдо дўконини сотишни таклиф қилган. Шунингдек, кейинчалик ушбу дўконни унинг номига расмийлаштириб беришини ваъда қилиб, бу “хизмат” эвазига 80 млн сўм талаб қилган.
Тезкор тадбир давомида мансабдор шахс тадбиркордан 6600 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
11:37 / 13.03.2026
Ўзбекистон автомобил бозори: электромобилларга талаб ошиб боряпти
17:10 / 04.03.2026
“Фақат Рамазонда ишлайди” — Ёвқочар бозоридан репортаж
11:44 / 28.02.2026
1200 долларга "права" олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
14:21 / 26.01.2026