Ўзбекистон | 15:45
3278
1 дақиқада ўқилади

Тожикистонда юз берган зилзила кучи Ўзбекистонда ҳам сезилди

Жума куни соат 15:26 да Тожикистонда зилзила қайд этилди. Унинг кучи Тошкент шаҳри ва қатор вилоятларда 2–3 балл кўринишида сезилди.

3 апрель куни Тожикистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида сезилди, дея хабар бермоқда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг маркази

Соат 15:26 да кузатилган ер силкиниши Тошкентдан 296 км жануби-шарқда жойлашган. Магнитудаси 5,5, чуқурлиги 10 км.

Зилзила Ўзбекистон вилоятларида қуйидагича сезилди:

  • Фарғона вилоятида 3 балл, 140 км;
  • Наманган вилоятида 2 балл, 200 км;
  • Андижон вилоятида 2 балл, 203 км;
  • Сирдарё вилоятида 2 балл, 234 км;
  • Тошкент вилоятида 2 балл, 257 км;
  • Тошкент шаҳрида 2 балл, 269 км.
Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид