Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Май ойида "Самарқанд 2028" сунъий йўлдоши учирилиши кутилмоқда
"Самарқанд 2028" сунъий йўлдоши Хитойнинг StarVision компанияси томонидан ишлаб чиқилган.
Фото: Shutterstock
Жорий йилнинг май ойида "Самарқанд 2028" сунъий йўлдоши учирилиши кутилмоқда, деб хабар бермоқда Uzcosmos агентлиги.
Агентлик хабарига кўра, бу ҳақда Тошкентда ўтган Space Technology Conference 2026 халқаро анжуманида маълум қилинди.
Қайд этилишича, "Самарқанд 2028" сунъий йўлдоши Хитойнинг StarVision компанияси томонидан ишлаб чиқилган.
Uzcosmos агентлигининг эслатишича, ўтган йили томонлар сунъий йўлдош технологияларини ривожлантириш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, илмий ва технологик интеграцияни кучайтириш каби қатор йўналишларда ҳамкорлик қилиш бўйича меморандум имзолаган.
“Мазкур икки томонлама алоқаларнинг амалий ифодаси эса Хитой томонидан фазога учирилиши режалаштирилган гиперспектрал сунъий йўлдошга “Самарқанд 2028” номи берилгани бўлди. Мазкур лойиҳа ўзаро ҳамкорлик доирасидаги энг муҳим ташаббуслардан биридир”, дейилади агентлик хабарида.
Мавзуга оид
07:43 / 13.03.2026
14 йил орбитада бўлган NASA сунъий йўлдоши Ерга қайтмоқда
07:17 / 19.02.2026
Яширинишга жой йўқ: ҳарбийларга реал вақтда маълумот берадиган қудратли сунъий йўлдошлар
18:25 / 16.02.2026
«Мирзо Улуғбек» илмий сунъий йўлдоши 2028 йилда учирилиши мумкин
20:50 / 01.02.2026