Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
NASA Ойнинг орқа томонини кўрсатди
Artemis II экипажи Ойнинг орқа томонидаги Ориентал ҳавзасини тўлиқ кўрган биринчи одамлар бўлди.
Фото: NASA
NASA Ойнинг орқа томони тасвирланган таъсирли сурат билан ўртоқлашди. Суратни Ер табиий йўлдоши атрофида парвоз қилаётган Artemis II миссияси астронавтлари олган.
Фотосуратнинг ўнг томонида Ойнинг биз Ердан кўрадиган қисми тасвирланган. Чап томонда эса Ой орқа томонининг бир қисми.
«Ерга кўринадиган томонни юзани қоплаган қора доғлардан билиш мумкин, улар Ойнинг вулқон фаол бўлган тарихининг аввалида вужудга келган. Лава оқимларидан ғарбда жойлашган катта кратер – Ориентал ҳавзаси бўлиб, кенглиги деярли 600 мил (тахминан 965 км), у Ойнинг ҳам кўринадиган, ҳам орқа томонини қамраб олади. Artemis II экипажи Ориентал ҳавзасини тўлиқ кўрган биринчи одамлардир», дейилади хабарда.
NASA хабарига кўра, кратернинг чап томонидаги ҳамма нарса Ойнинг орқа томони бўлиб, биз уни Ердан кўрмаймиз. Бунинг сабаби шундаки, Ой ўз ўқи атрофида сайёрамиз атрофида айланиш тезлиги билан бир хил тезликда айланади.
Апрель ойи бошида 54 йил ичида биринчи марта Ер орбитасидан ташқарига миссия учирилди. Artemis II миссияси Ойга йўл олди. Режага кўра, астронавтлар Ер табиий йўлдошини айланиб чиқиб, сўнгра уйга қайтади.
Мавзуга оид
18:12 / 06.04.2026
Artemis-II миссияси астронавтлари кемаси Ойнинг «таъсир доираси»га кирди
08:57 / 03.04.2026
“Орион” Ер орбитасидан чиқиб, Ой сари йўл олди
08:05 / 02.04.2026
Ойга янги қадам: NASA'нинг “Артемида-2” миссияси бошланди
19:04 / 31.03.2026