Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фуқаролардан варрак учиришда чекловларга риоя қилиш сўралди
Илиқ об-ҳаво шароитида варрак учириш билан боғлиқ ҳолатлар кўпаймоқда. Масъул идоралар фуқароларни аэропортлар яқинида бундай машғулотлардан тийилишга чақириб, бу парвозлар хавфсизлигига жиддий таҳдид солишини таъкидламоқда.
Қайд этилишича, варраклар баландга кўтарилиб, самолётларнинг учиш ва қўниш йўлларига тушиб қолиши мумкин. Бу эса ҳаво кемалари билан тўқнашиш, техник носозликлар ва фавқулодда ҳолатлар юзага келиш хавфини оширади.
Айниқса, мустаҳкам ёки кучайтирилган иплар самолёт ускуналарига зарар етказиши ёки двигателларга тушиб қолиши эҳтимоли мавжуд.
Ўзбекистон Ҳаво кодексининг 17-моддасига мувофиқ, парвозлар хавфсизлигига таҳдид соладиган фаолият турлари қаторига аэропорт ва унинг атрофида варрак учириш ҳам киради.
Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 116²-моддасига кўра, ҳаво ҳудудидан рухсатсиз фойдаланиш учун БҲМнинг 20 бараваридан 100 бараваригача жарима ёки 15 суткагача қамоқ жазоси белгиланган. Агар бу каби ҳаракатлар авиация ҳодисасига сабаб бўлса, жиноий жавобгарлик ҳам келиб чиқиши мумкин.
Масъуллар пойтахт аҳолиси ва меҳмонларидан варрак учириш учун аэропортлардан узоқ, хавфсиз ҳудудларни танлашни ҳамда белгиланган қоидаларга қатъий риоя қилишни сўрамоқда.
Мавзуга оид
21:15 / 26.05.2026
Эронда интернет қисман тикланди
19:31 / 25.05.2026
АҚШ мамлакат ичидаги чет элликлардан Green Card аризалари қабул қилишни чеклайди
10:06 / 25.04.2026
Дунё бўйлаб мактабларда телефон чекловлари кескин ошди
17:45 / 19.03.2026