Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон президенти Бухорога келди
Амалий ташриф дастуридан икки томонлама музокаралар, шунингдек, Бухоронинг тарихий обидаларини зиёрат қилиш, саноат корхоналари билан танишиш ва бошқа тадбирлар жой олган.
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан, Қозоғистон Республикаси президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев амалий ташриф билан Ўзбекистонга келди.
Олий мартабали меҳмонни Бухоро халқаро аэропортида Шавкат Мирзиёев кутиб олди.

Миллий куй-қўшиқ ва рақслардан иборат тантанали кутиб олиш маросими бўлди. Икки мамлакатнинг давлат байроқлари кўтарилди ва фахрий қоровул саф тортди. Ҳарбий оркестр ижросида давлат мадҳиялари янгради.
Бугун етакчилар икки томонлама музокара ўтказади. Шунингдек, Бухоронинг тарихий обидаларини зиёрат қилиш, саноат корхоналари фаолияти билан танишиш ва бошқа тадбирлар режалаштирилган.

Мавзуга оид
19:24
Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари сунъий интеллект бўйича хакатонга ташриф буюрдилар
18:06
Тўқаевга ноёб архив материалларининг нусхалари ҳадя қилинди
16:17
Ўзбекистон ҳаво сифатини яхшилаш учун Қозоғистон билан ҳамкорлик қилади
20:23 / 31.03.2026