Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хонандалар тўлаган солиқлар кескин камайгани маълум бўлди
Таҳлилларга асосан 2024 йил учун 2 020 нафар хонанда солиқ декларацияси тақдим қилган бўлиб, уларга жами 1,1 млрд сўм даромад солиғи ҳисобланган бўлса (ўртача бир нафар хонандага йилига 544,5 минг сўм), 2025 йил учун 305 нафар хонанда солиқ декларацияси тақдим этиб, уларга 154 млн. сўм даромад солиғи ҳисобланган (ўртача бир нафар хонандага йилига 505,6 минг сўм).
Фото: iStock
Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Концерт-томоша фаолиятини амалга оширувчи шахсларни солиққа тортиш ва ҳисобини юритиш тизимини соддалаштириш тўғрисида” қарор лойиҳаси бўйича жамоатчилик муҳокамаси якунланди.
Мазкур лойиҳа сўнгги йилларда жамоатчилик муҳокамасига қўйилган ҳужжатлар орасида энг кўп кўрилганлардан (16 мингга яқин) бири бўлиб, муҳокама натижалари бўйича лойиҳа юзасидан 130 та таклиф ва мулоҳазалар келиб тушди.
Таҳлилларга асосан 2024 йил учун 2 020 нафар хонанда солиқ декларацияси тақдим қилган бўлиб, уларга жами 1,1 млрд сўм даромад солиғи ҳисобланган бўлса (ўртача бир нафар хонандага йилига 544,5 минг сўм), 2025 йил учун 305 нафар хонанда солиқ декларацияси тақдим этиб, уларга 154 млн. сўм даромад солиғи ҳисобланган (ўртача бир нафар хонандага йилига 505,6 минг сўм).
Қайд этилишича, мазкур қарор лойиҳаси манфаатдор вазирлик ва идоралар, шу жумладан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Маданият вазирлиги, Рақобат қўмитаси ҳамда Солиқ қўмитаси билан келишилгандан сўнг жамоатчилик муҳокамасига қўйилган.
Адлия вазирлиги барча таклиф ва мулоҳазалар атрофлича ўрганиб чиқилиши, натижаси бўйича лойиҳани такомиллаштириб, юқори турувчи идораларга киритилишини маълум қилди.
Аввалроқ Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова хонандаларнинг солиқ тўлаши кераклиги ҳақидаги қарор лойиҳасига ўз муносабатини билдирганди.
Мавзуга оид
07:33 / 21.02.2026
Келажак шакли: Хитойда 2026 йилда битадиган 12 йирик лойиҳа
15:58 / 21.01.2026
Тадбиркорга қўлланган 7,4 млрд сўмлик ноқонуний жарима бекор қилинди
11:07 / 19.01.2026
Солиқдан энг кўп қарзи бор қурилиш компаниялари маълум қилинди
15:10 / 21.11.2025