Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон бешта араб давлатидан товон пули тўланишига эришмоқчи
Гап Баҳрайн, Иордания, Қатар, БАА ва Саудия Арабистони ҳақида кетмоқда.
Фото: The New York Times
Эрон БМТга Баҳрайн, Саудия Арабистони, Қатар, Бирлашган Араб Амирликлари ва Иорданиядан «Эронга қарши АҚШ-Исроил урушидаги иштироки учун» товон тўлаш талабини юборди. Бу ҳақда Эроннинг БМТдаги доимий вакили Амир Саид Иравоний маълум қилди.
«Ушбу беш давлат Эрон олдидаги халқаро мажбуриятларини бузди ва халқаро ҳуқуққа мувофиқ, улар Эронга етказилган зарарни тўлиқ қоплаши, жумладан, уларнинг халқаро қонунбузарликлари оқибатида келиб чиққан барча моддий ва маънавий зарарлар учун компенсация тўлаши керак», деди дипломат.
У компенсация миқдорини маълум қилмади.
Март ойида Эроннинг доимий вакили БМТ Бош котиби Антониу Гутерришга мактуб йўллаб, унда Яқин Шарқнинг бир қанча давлатларини ўз ҳудудларидан Американинг Эронга ҳужумлари учун фойдаланишга рухсат берганликда айблаган эди.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, АҚШ ва Исроил зарбаларидан Эронга етказилган зарар тахминан 270 миллиард долларга етади, деди Эрон ҳукумати расмий вакили Фотима Муҳожироний «РИА Новости»га берган интервьюсида.
Унинг аниқлик киритишича, гап ҳозирча «дастлабки ва жуда тахминий ҳисоб-китоблар» ҳақида кетмоқда: аниқроқ маълумотлар кейинроқ, кўп босқичли баҳолашдан сўнг тақдим этилади. Биринчи босқичда бевосита инфратузилма ва биноларга етказилган зарарни аниқлаш, сўнгра бюджет даромадларининг йўқотилиши ва саноат корхоналарининг тўхтаб қолиши оқибатларини баҳолаш режалаштирилган.
Шунингдек, ҳукумат вакили Эрон музокаралар гуруҳи АҚШ томонидан эҳтимолий ҳарбий товон тўлаш масаласини муҳокама қилаётганини таъкидлади. Бу мавзу, хусусан, ўтган ҳафта Исломободда бўлиб ўтган музокараларда кўтарилган эди.
10 апрель куни The Jerusalem Post (JP) газетаси разведка ҳамжамиятидаги манбаларга таяниб, АҚШ ва Исроил билан олти ҳафталик урушда Эронга 140-145 миллиард долларлик иқтисодий зарар етказилганини хабар қилди.
Мавзуга оид
23:02 / 14.04.2026
Ўзбекистон ва Исроил ўртасида авиақатнов тикланди
15:25 / 14.04.2026
WSJ: Саудия АҚШдан Эрон билан музокараларга қайтишни талаб қилмоқда
10:10 / 14.04.2026
АҚШ вице-президенти: Эрон кейинги йўлни ўзи танлайди
08:06 / 14.04.2026