Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент тўй оши географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига хос бўлган, ўзбек пазандачилик санъатининг дурдонаси бўлмиш Тошкент тўй оши географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.
Адлия вазирлиги хабарига илова қилинган сурат
Тарихий ва этнографик манбаларга кўра, Тошкент воҳасида палов тайёрлаш маданияти асрлар давомида шаклланган. Тўй оши асосан тонг саҳарда, қалин деворли чўян қозонларда пиширилади.
Вазирликнинг қайд этишича, географик кўрсаткич мақоми – Тошкент тўй ошининг номи ва анъанавий тайёрлаш технологиясини ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилади ҳамда маҳсулот сифатининг давлат меъёрларига мувофиқлигини кафолатлайди.
“Тошкент тўй оши – аждодлар мероси, миллий қадриятлар ва халқ руҳининг ёрқин ифодаси бўлиб, бугун гастрономик туризмни ривожлантириш ҳамда миллий брендни халқаро миқёсда тарғиб этишда муҳим аҳамият касб этмоқда”, – дейилади адлия ахборотида.
Маълумот учун, географик кўрсаткич – маҳсулотнинг муайян ҳудудга мансублигини ва унинг ўзига хос хусусиятлари айнан шу ҳудуд билан боғлиқлигини тасдиқловчи интеллектуал мулк объектидир.
Мавзуга оид
19:34 / 13.04.2026
Таэквондочи Ёсинбек Одилов ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони бўлди
19:30 / 13.04.2026
Эски шаҳарнинг янги Зарқайнари – туризм кўчасидан репортаж
17:41 / 13.04.2026
Фанлар академияси 190 гектар ер майдонидан ихтиёрий воз кечди
17:20 / 13.04.2026