Ўзбекистон | 11:00 / 16.04.2026
1607
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Тошкентда олтинчи “ИННОПРОМ. Марказий Осиё” кўргазмаси ўтказилади

2026 йилнинг 20–22 апрел кунлари Тошкент шаҳрида олтинчи маротаба “ИННОПРОМ. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмаси бўлиб ўтади. Ҳудуднинг бош саноат кўргазмаси мақомини олган тадбирда Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Беларус, Туркия, Хитой ва бошқа мамлакатлардан давлат идоралари вакиллари, инвесторлар ва ишлаб чиқарувчилар иштирок этади.

Фото: ИННОПРОМ. Марказий Осиё

Кўргазманинг юксак нуфузи 2025 йилда “ИННОПРОМ. Марказий Осиё”га илк бор Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ташриф буюрганида эътироф этилди. Давлат раҳбари иштирокчи бўлган йирик компанияларнинг топ-менежменти билан бир қатор учрашувлар ўтказиб, саноат кооперацияси ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш соҳасидаги стратегик лойиҳаларни муҳокама қилди. 2025 йилда кўргазмага дунёнинг 35 дан ортиқ мамлакатидан 11 минг нафардан зиёд киши ташриф буюрди, 500 дан ортиқ экспонент сифатидаги компаниялар эса ўз технологик ечимларини намойиш этди.

 

Бу йилги тадбир технологик шериклик йўналишини давом эттиради. Кўргазмада Россия томонидан ТМХ, Росатом, Арнест Юнирусь, Татнефть, КАМАЗ, ММК, Ростех, Нацпроектстрой ва бошқа йирик корхоналар иштирок этади. Анъанага кўра, Россия экспорт маркази (РЭМ) экспорт қилувчиларга кенг кўламли ёрдам кўрсатади. Шунингдек, Ўзбекистонлик ҳамкорлар билан бевосита ишлаб чиқариш занжирларини ривожлантиришни мақсад қилган Россия Федерациясининг Москва шаҳри, Татаристон Республикаси, Бошқирдистон Республикаси, Челябинск вилояти каби ҳудудлари ҳам ўз имкониятларини тақдим этади. Бундан ташқари, кўргазмада Ўзбекистон, Беларус, Хитой ва Туркия компаниялари ҳам қатнашади.

 

2026 йилда кўргазмада саноатнинг барча соҳалари учун замонавий технологияларнинг кўп йўналишларга эгалиги намойиш этилади: шаҳар муҳити ва транспорт тизимларини ривожлантириш ечимларидан тортиб мураккаб саноат ускуналари ва ишлаб чиқаришни автоматлаштиришгача. Шундай қилиб, ташриф буюрувчилар муҳандислик инфратузилмасини назорат қилишнинг интеллектуал тизими, автомобиллар, вертолётлар ва тезюрар поездлар моделлари, учувчисиз учиш аппаратлари, сунъий интеллектга эга таълим дронлари, саноат ишлари учун роботлаштирилган техника, ишлаб чиқариш линиялари учун машина кўриш тизимига асосланган рақамли платформа, биноларни автоном энергия билан таъминлашни ташкил этиш тизими ва бошқа кўплаб имкониятларни ўз кўзлари билан кўради.

 

Ишбилармонлик дастурининг асосий воқеаси 20 апрел куни бўлиб ўтадиган Бош пленар сессия ҳисобланади. Таклиф этилган спикерлар орасида Ўзбекистон Республикаси бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев, Россия Федерацияси ҳукумати раисининг биринчи ўринбосари Денис Мантуров, Қозоғистон Республикаси Саноат ва қурилиш вазири Ерсайин Нагаспаев, Қирғизистон Республикаси иқтисодиёт ва савдо вазири Сидиков Бакит, Тожикистон саноат ва янги технологиялар вазири Шерали Кабир, Туркманистон саноат ва қурилиш соҳасида ишлаб чиқариш вазири Тойгули Нуров, Евросиё иқтисодий комиссиясининг саноат ва агросаноат мажмуаси бўйича ҳайъат аъзоси (Вазир) Гоар Барсегян, шунингдек, халқаро делегациялар раҳбарлари, саноат компаниялари ва тармоқ бирлашмалари бошлиқлари иштирок этишади.

 

Батафсил маълумот олиш ва бепул рўйхатдан ўтиш учун тадбирнинг расмий веб-сайтига ташриф буюринг: https://centralasia.biwexpo.com/registration-visitor

 Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид