Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чегара ҳудудида қарийб 55 килограмм гиёҳванд модда мусодара қилинди
Фарғона вилоятининг Бешариқ туманида давлат чегараси яқинида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида катта миқдордаги гиёҳванд моддалар ва дори воситалари аниқланиб, мусодара қилинди.
Фото: ДХХ
Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан давлат чегарасини қўриқлаш ва унинг дахлсизлигини таъминлашга қаратилган тезкор-профилактик тадбирлар давомида ноқонуний ҳолат фош этилди.
Хусусан, Сирдарё дарёсининг Фарғона вилояти Бешариқ тумани "Шодиқозиқ" МФЙ ҳудудидан ўтувчи қисми қирғоғида номаълум шахслар томонидан қолдириб кетилган 4 дона полиэтилен қоп аниқланди.
Мазкур қоплар холислар иштирокида кўздан кечирилганда, улар ичида қўшни давлатдан контрабанда йўли билан олиб кирилган жами 48 дона ўрамда 47 кг 113 гр “гашиш”, 15 дона ўрамда 7 кг 779 гр “опий” гиёҳвандлик воситалари, шунингдек, 10 710 дона “Лидаза” ва 756 дона “Теноксикам” номли дори воситалари борлиги аниқланди.
Аниқланган барча далиллар процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 246-моддаси (контрабанда) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари доирасида ушбу гиёҳванд моддалар эгаларининг шахсини аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Мавзуга оид
08:24 / 13.04.2026
ДХХ тезкор тадбири: Қўқонга олиб кетилаётган дорилар тўхтатилди
20:33 / 10.04.2026
Сўхни Фарғона билан боғлайдиган энг қисқа йўналишда янги йўл қурилади
20:16 / 09.04.2026
Шавкат Мирзиёев Сўх туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди
23:34 / 07.04.2026