Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда одам савдоси билан боғлиқ ҳолат аниқланди
Тошкент вилоятида яшовчи аёл ёш қизни хорижга олиб чиқиб, жинсий эксплуатация қилишга уриниши вақтида аэропортда қўлга олинди.
Фото: ДХХ
Давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар органлари томонидан олиб борилаётган тизимли чора-тадбирлар давомида одам савдоси билан боғлиқ жиноят фош этилди.
Хусусан, ДХХ Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ва пойтахт ИИББ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрида яшовчи, 1982 йилда туғилган аёл Чиноз туманида истиқомат қилувчи 2000 йилда туғилган қизни хорижга олиб бориб, жинсий эксплуатация қилишни режалаштиргани аниқланди.
Гумонланувчи ўз мақсадига эришиш учун жабрланувчига авиачипта харид қилиб берган ҳамда кейинчалик ишлаб топадиган маблағининг ярмини доимий равишда беришини талаб қилган.
Олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида гумонланувчи аёл жабрланувчи билан бирга Тошкент халқаро аэропортидан Истанбул шаҳрига учиб кетмоқчи бўлган вақтида тўхтатиб қолинди.
Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мутасаддилар одам савдоси инсон қадри ва эркинлигига қарши қаратилган оғир жиноят эканини эслатиб, фуқароларни ҳушёр бўлишга чақирмоқда.
Мавзуга оид
14:20 / 23.02.2026
Instagram орқали алданган қизлар: Бухорода жиноий гуруҳ қўлга олинди
22:20 / 03.02.2026
“АҚШ элитасига ҳам ички, ҳам ташқи ишончсизлик ортяпти” — таҳлилчилар Эпштейн иши ҳақида
10:21 / 19.12.2025
Тошкент аэропортида одам савдосига алоқадор гумонланувчи ушланди
17:21 / 13.12.2025