Жаҳон | 22:19 / 19.04.2026
1053
1 дақиқада ўқилади

Айова университетида содир бўлган отишма оқибатида бир неча киши яраланди

Феврал ойида Жанубий Каролина штати университетида юз берган отишма оқибатида икки киши ҳалок бўлганди.

Фото: AP

19 апрел куни Айова университетида отишма содир бўлди, деб хабар берди штат расмийлари. "Отишма оқибатида жароҳатланган бир неча киши шифохонага ётқизилди", дея иқтибос келтирган AFP агентлиги.

Университет маъмурияти эса "қурбонлар борлиги" ҳақида маълум қилган.

"Воқеа жойида қутқарувчилар иш олиб бормоқда. Қурбонлар бор. Ушбу ҳудуддан узоқроқ юриш сўралади", - дейилади университет сайтида.

Ўз навбатида, Айова-Сити полицияси университет ҳудудида "оммавий муштлашув" содир бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушгани, воқеа жойига етиб борган полициячилар отишма овозини эшитишганини билдирган.

Феврал ойида Жанубий Каролина штати университетида юз берган отишма оқибатида икки киши ҳалок бўлганди. 2025 йил декабрда Род-Айленд штатидаги Браун университетида содир этилган отишма натижасида икки киши ҳалок бўлган ва тўққиз киши жароҳатланган.

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид