Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда иш битириш эвазига пора сўраган кадастр ходимлари ушланди
Кадастр агентлигининг Қарши туман бўлими етакчи инспектори 2 минг, Давлат кадастрлари палатасининг Шаҳрисабз туман филиали ходими 4 минг АҚШ доллари олган вақтида қўлга олинди.
Фото: ДХХ
Ер муносабатлари соҳасида қонунбузилиш ҳолатларига қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизматининг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбирлар ўтказилди.
Кадастр агентлигининг Қарши туман бўлими етакчи инспектори ўзининг мансабдор танишлари орқали фуқаро томонидан ноқонуний эгаллаб олинган 12 сотих ер майдони учун қўлланилган 82 млн сўм жаримани бартараф қилиб бериш ва мазкур ер участкасининг кадастр ҳужжатларини тайёрлаб бериш эвазига 2 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Шу каби ҳолат Шаҳрисабз туманида ҳам фош этилди. Хусусан, муқаддам фирибгарлик билан боғлиқ жинояти учун судланган 59 ёшли шахс ва Давлат кадастрлари палатасининг Шаҳрисабз туман филиали ходими ўзаро тил бириктириб, маҳаллий деҳқон хўжалигига тегишли 9 сотих ер майдонини мансабдор танишлари орқали қурилиш фаолияти билан шуғулланувчи хусусий корхона раҳбари номига расмийлаштириб бериш эвазига 7 минг АҚШ доллари талаб қилишган.
Олдиндан 4 минг АҚШ доллари олган вақтларида уларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.
Ҳозирда ҳар икки ҳолат бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
08:53 / 17.04.2026
Жиззахда ФВБ мансабдори пора олаётганда ушланди
16:07 / 07.04.2026
“Бу қарз дейилади. Биласиз-а?” – Андижон вилояти ҳокимининг қўлга олинган ўринбосари
08:48 / 04.04.2026
Тошкентда банк ходими 10 минг доллар пора билан ушланди
07:51 / 02.04.2026