Жаҳон | 22:26 / 20.04.2026
1542
2 дақиқада ўқилади

Арманистонда 10 тоннага яқин Nestle болалар озуқаси йўқ қилинди

Қарор аралашмаларда хавфли токсин мавжудлиги таҳдидини кўрсатган лаборатория тадқиқотлари натижалари олингандан сўнг қабул қилинган.

Фото: Видеодан кадр

Арманистонда Nestle компаниясининг NAN бренди остидаги тахминан 9,7 минг кг болалар озуқаси партияси йўқ қилинди. Қарор аралашмаларда хавфли токсин мавжудлиги таҳдидини кўрсатган лаборатория тадқиқотлари натижалари олингандан сўнг қабул қилинди. Бу ҳақда Арманистон озиқ-овқат хавфсизлиги инспекцияси матбуот хизмати хабар берди.

Гап болалар учун қуруқ, тез эрийдиган сут ва сутли аралашмалар ҳақида кетмоқда, деб аниқлик киритди вазирлик. Партия «Инспекция органи ходимларининг аниқ назорати остида» йўқ қилинди, деб хабар берди ТАСС.

2026 йил январь ойида «Роспотребнадзор» Россияга цереулид токсини аниқланган саккиз турдаги Nestle қуруқ аралашмаларини олиб киришни тўхтатди. У ташқи таъминотчининг хомашёсидан топилган.

Бундан ташқари, компания 25 та мамлакатда, жумладан, Ўзбекистон, Аргентина, Туркия ва Европа давлатларида ўз маҳсулотларини қайтариб олди. Францияда Nestle болалар аралашмасини истеъмол қилган чақалоқлардан икки нафари вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид