Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда ноқонуний олтин ажратиб олиш фаолиятига чек қўйилди
Самарқанд вилоятида таркибида олтин бўлиши мумкин бўлган маъданли тошларни рухсатномасиз қазиб олиб, қўлбола ускуналарда олтин ажратиб олиш билан шуғулланган шахслар фош этилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нарпай тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаролар Д.А., М.А. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, Пахтачи тумани ҳудудида ноқонуний фаолият юритиб келгани аниқланган.
Улар таркибида олтин бўлиши мумкин бўлган 5 тонна маъданли тошларни тегишли рухсатномасиз қазиб олиб, қўлбола усулда ясалган ускуналар ёрдамида олтин ажратиб олиш билан шуғулланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 196-2-моддаси (фойдали қазилмаларни олтин изловчилар усулида рухсатномасиз қазиб олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
08:45 / 16.06.2026
Тошкент ва Самарқандда қарийб 6 кг наркотик модда мусодара қилинди
21:34 / 13.06.2026
Андижонда олтинларни турли найранглар орқали олиб киришга уринган шахслар тўхтатиб қолинди
14:26 / 28.05.2026
1,5 млрд долларлик олтин сотуви ва кескин ошаётган гўшт импорти — Ўзбекистон ташқи савдоси шарҳи
18:43 / 26.05.2026