Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Xiaomi янги ноутбукларини сотувга чиқарди
Xiaomi компанияси янги авлод бюджет ноутбуклари — Redmi Book 2026 моделларини сотувга чиқарди. Улар икки хил ўлчамда бўлиб, техник жиҳатдан деярли фарқ қилмайди.
Ҳар икки ноутбук Intel Core Ultra 5 125H процессорида ишлайди ва 16 ГБдан 32 ГБгача LPDDR5X тезкор хотирага эга.
14 дюймли версия 2880×1800 аниқликдаги 120 Гц частотали экран билан жиҳозланган бўлиб, оғирлиги 1,49 кг.
16 дюймли модел 2560×1600 аниқликка эга ва у ҳам 120 Гц частотали. Оғирлиги эса 1,86 кг.
Ноутбуклар иккита USB-A 3.2 Gen 1, 3,5 мм аудио тирқиш, HDMI чиқиши ва иккита USB-C порти билан жиҳозланган.
Redmi Book 14 2026 нархи 16+512 ГБ версияси учун 5499 юан (тахминан 806 доллар)дан бошланади, худди шу хотира ҳажмига эга 16 дюймли Redmi Book 16 2026 эса 5699 юан (тахминан 836 доллар) туради.
Мавзуга оид
11:40 / 12.06.2026
Xiaomi Tesla ва BYDʼга қарши янги модел билан чиқмоқчи
15:00 / 04.06.2026
Xiaomi 17T серияси тақдим этилди — эмоциялар, концертлар ва шаҳар ҳикояларини тасвирга олиш учун смартфонлар
13:56 / 28.04.2026
Талабага мос ноутбукни қандай танлаш мумкин?
22:37 / 29.03.2026