Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Aгробанк — рақамли технологиялар ва сунъий интеллект асосида янги босқич сари
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 13 мартдаги ПҚ-99-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда банк хизматларини замонавий босқичга олиб чиқишга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.
Тадбир давомида банк фаолиятини трансформация қилиш, мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, тезкор ва шаффоф хизматларни кенгайтириш, шунингдек, илғор хорижий тажрибалар асосида янги рақамли маҳсулотларни жорий этиш бўйича устувор вазифалар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Таъкидланганидек, Aгробанк эндиликда анъанавий молиявий институтдан комплекс хизматлар кўрсатувчи замонавий сервис экотизимига айланиш йўлида изчил ишларни амалга оширмоқда. Бу жараёнда рақамли технологиялар, жумладан, сунъий интеллект асосидаги ечимлар муҳим ўрин тутмоқда.
Шунингдек, банк томонидан мижозлар учун қулайлик яратиш мақсадида турли хизматларни ягона платформада жамлаш, рақамли сервислар кўламини кенгайтириш ҳамда инновацион ечимларни амалиётга жорий этиш ишлари жадаллик билан давом эттирилмоқда.
Матбуот анжумани якунида оммавий ахборот воситалари вакилларининг саволларига мутахассислар томонидан атрофлича жавоблар берилди.
Мавзуга оид
17:00 / 17.06.2026
Agrobank “Қаҳрамонлар” лойиҳасида Отабек Шукуровнинг катта футбол сари йўлини ҳикоя қилди
11:00 / 05.06.2026
Йилнинг асосий турнири ортида: давом этаётганлар ҳақидаги манифест
16:57 / 30.01.2023
“Agrobank” АТБга халқаро стандарт бўйича мувофиқлик сертификати берилди
09:00 / 29.04.2022