Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда ўқотар қурол назорати кучайтирилади
Чоралар ўтган ҳафта мактабларда юз берган икки отишма ҳодисасидан кейин қабул қилинади.
Туркияда ўқотар қуролга эгалик қилишни чеклайдиган чоралар кўрилади, шунингдек, қурол эгалари учун жазолар янада кучайтирилади. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған маълум қилди.
Тегишли чоралар ўтган ҳафта маҳаллий мактабларда содир бўлган икки отишма ҳодисасидан кейин эълон қилинди.
«Мактабларимизда хавфсизликни таъминлаш бизнинг энг устувор вазифамиздир. Бу масалада ҳозир ҳам, келажакда ҳам ҳеч қандай ён бериш бўлмайди. Биз ўқотар қурол эгалари, агар улар уни хавфсиз сақлаш ва муҳофаза қилиш бўйича ўз мажбуриятларини бажармаса, уларга нисбатан жазоларни кучайтирамиз. Шунингдек, қуролга эгалик қилишни чеклайдиган қўшимча ҳуқуқий меъёрларни жорий этамиз», — деди Туркия етакчиси.
Эрдўғаннинг айтишича, Қаҳрамонмараш вилоятидаги мактабда содир бўлган ҳодиса оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлган, 21 киши жароҳат олган. Шу минтақадаги Шанлиурфа вилояти мактабида эса 19 киши яраланган.
«Ижтимоий тармоқлар ва рақамли коммуникация платформаларида ёлғон, манипулятив ва зарарли контент тарқатаётган аккаунтларга нисбатан зарур чораларни кўрдик», — деди у.
Туркия президентининг сўзларига кўра, мамлакат ҳукумати виртуал патруллашни кучайтириш ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг киберхавфсизлик соҳасидаги салоҳиятини мустаҳкамлаш ниятида.
Мавзуга оид
17:32 / 19.06.2026
Туркияда ўлдирилган ўзбек аёллари: фожиа қаерда бошланяпти?
18:17 / 15.06.2026
Туркиянинг зилзиладан жабрланган Ҳатай вилоятида Ўзбекистон маҳалласи очилди
15:55 / 13.06.2026
Туркияда 3 кунда 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди
20:23 / 12.06.2026