Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қайси мамлакатларда дипломлилар кўпроқ? Инфографика
Айрим мамлакатларда олий ёки мактабдан кейинги таълим аҳолининг катта қисми учун очиқ имконият бўлса, бошқаларида у ҳамон кам сонлилар учун хос имтиёз бўлиб қолмоқда. Янги инфографикада дунё давлатларида 25 ёшдан 64 ёшгача бўлган аҳолининг қайси қисми мактабдан кейинги таълим — коллежлар ёки олий таълим муассасаларида таҳсил олгани кўрсатилган.
Инфографика муаллифлари Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (OECD)нинг “Таълимга назар — 2025” ҳисоботидаги маълумотлардан фойдаланган. Ушбу маълумотлар фақат университет битирувчиларинигина эмас, балки бошқа олий таълим муассасалари, қисқа муддатли дастурлар ва айрим коллежларни тамомлаганларни ҳам қамраб олади.
Рейтингда Канада етакчилик қилмоқда. У ерда катта ёшли фуқароларнинг 63 фоизи диплом олган. Бу рейтингда 60 фоизлик кўрсаткичдан ошган ягона мамлакат ҳисобланади.
Яна ўнта мамлакатда аҳолининг 50 фоизидан ортиғи мактабдан кейинги таълим олган. Бу давлатлар қаторига Ирландия, Япония, Жанубий Корея, Люксембург, Буюк Британия, Австрия, Швеция, Исроил, АҚШ ва Норвегия кирган.
Рейтингнинг энг қуйи поғонасидан Жанубий Африка Республикаси жой олган. У ерда фақат 9 фоиз аҳоли мактабдан кейинги таълим олган. Қизиғи шундаки, рейтинг аутсайдерлари орасида Ҳиндистон (14 фоиз) ва Хитой (19 фоиз) ҳам бор.
Шуни инобатга олиш керакки, рейтингга дунёнинг барча мамлакатлари киритилмаган. Жумладан, унда Россия ҳам йўқ. Бироқ Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти 2021 йилда Россияни ҳам мактабдан кейинги таълим олган аҳоли улуши 50 фоиздан юқори бўлган мамлакатлар қаторига киритган эди.