Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда 15 ёшдан кичик болаларга ижтимоий тармоқларга кириш тақиқланди
Хабар қилинишича, ҳукумат болалар учун номақбул контентни блоклаш тизими билан таъминланган махсус сим-карталар жорий этишга ҳам қарор қилган. Шунингдек, VPN-сервисларни блоклаш ҳамда 18 ёшдан кичик болаларга интернетдан фойдаланишни чеклаш имкониятлари кўриб чиқилмоқда.
Туркия парламенти 15 ёшдан кичик болаларга ижтимоий тармоқларга киришни тақиқловчи қонунни қабул қилди, деб хабар берди Reuters.
Қонунга кўра, платформалар фойдаланувчиларнинг ёшини текшириш бўйича чоралар кўриши шарт.
Ўйин платформалари ҳам ушбу талабга риоя қилиши керак бўлади – улар ўйинларни ёш тоифаларига қараб ажратишлари лозим.
Бундан ташқари, фойдаланувчилари сони кўп бўлган платформалар Туркияда ўз вакилига эга бўлиши талаб қилинади.
Аввалроқ Yeni Şafak газетаси Туркияда болалар ва ўсмирлар иштирокидаги қуролли воқеалардан сўнг ҳукумат болалар учун махсус сим-карталар жорий этишга қарор қилгани ҳақида ёзганди. Ушбу сим-карталар номақбул контентни блоклаш тизими билан таъминланади.
Шунингдек, ҳукумат VPN-сервисларни блоклаш ҳамда 18 ёшдан кичик болаларга интернетдан фойдаланишни чеклаш имкониятларини кўриб чиқмоқда.
Мавзуга оид
18:00 / 19.06.2026
БАА 15 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқларга киришини тақиқлади
17:32 / 19.06.2026
Туркияда ўлдирилган ўзбек аёллари: фожиа қаерда бошланяпти?
23:06 / 15.06.2026
Британияда 16 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқлар тақиқланади
18:17 / 15.06.2026