Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1 майдан айрим корхоналар учун фойда солиғи 50 фоизга камайтирилади
2026 йил 1 майдан бошлаб илмий тадқиқот натижалари асосида товар ишлаб чиқаришни йўлга қўйган корхоналарга фойда солиғи бўйича имтиёз берилади.
Қонунчиликка кўра, патентсиз илмий тадқиқот натижасида яратилган илмий ишланмалар асосида товар ишлаб чиқаришни йўлга қўйган корхоналар фойда солиғини камайтирилган ставкада тўлайди.
Мазкур имтиёз 2026 йил 1 майдан 2029 йил 1 майгача амал қилади. Ушбу даврда корхоналар учун фойда солиғи белгиланган солиқ ставкасидан 50 фоиз пасайтирилган ҳолда ҳисобланади.
Янги тартиб илмий ишланмаларни амалиётга татбиқ этиш, тадқиқот натижаларини ишлаб чиқариш жараёнига жорий қилиш ҳамда инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантиришга қаратилган.
Мавзуга оид
09:55 / 23.05.2026
Хавф даражаси паст корхоналарда текширув ўтказилмайди
14:29 / 20.03.2026
Чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар сони бўйича Хитой биринчи ўринда
10:48 / 12.09.2025
Пойтахтдаги экологияга зарар етказаётган корхоналар Тошкент вилоятига кўчирилади
13:47 / 19.07.2025