Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕИ РФПИ ва унинг шуъба корхоналари билан операцияларни тўлиқ тақиқлади
Янги чекловлар фонида Россия тўғридан тўғри инвестиция жамғармаси раҳбари Кирилл Дмитриев Европа Иттифоқини «санкциялар спиралини айлантириш» ўрнига мулоқотга киришишга чақирди.

Фото: Baraa Anwer/AP Photo/picture alliance
18 июл, жума куни Европа Иттифоқи томонидан маъқулланган Россияга қарши санкцияларнинг 18-тўплами Россия тўғридан тўғри инвестиция жамғармаси (РФПИ) ва унинг шуъба корхоналари билан ҳар қандай операцияларни тақиқлади. Янги чекловлар фонида Россия тўғридан тўғри инвестиция жамғармаси раҳбари Кирилл Дмитриев Европа давлатларини «санкциялар спиралини айлантириш» ўрнига мулоқотга чақирди.
Дмитриевнинг сўзларига кўра, РФПИга қарши санкцияларнинг кучайиши жамғарма гўёки «Украина можаросини тартибга солиш» ва «Россия ва АҚШ ўртасида мулоқот ўрнатиш»га кўмаклашаётгани билан боғлиқ. РФПИ раҳбарининг сўзларига кўра, Европа Иттифоқи санкциялари европаликларнинг ўзлари учун «бузғунчи»дир.
Феврал ва март ойларида Кирилл Дмитриев Ар-Риёдда Россия Федерацияси ва АҚШ делегациялари ўртасидаги музокараларда иштирок этган, апрел ойида эса Вашингтонга келган ва у ерда Доналд Трамп жамоаси вакиллари билан учрашган. CNN телеканалининг хабар беришича, АҚШ ҳукумати Дмитриевга қарши санкцияларни вақтинча бекор қилган, шунда Давлат департаменти унга кириш визаси бериши мумкин. РФПИ раҳбари АҚШда таҳсил олган ва ишлаган.
Апрел ойида Коррупцияга қарши курашиш жамғармаси (ФБК) Кирилл Дмитриевга нисбатан суриштирувни эълон қилди. ФБК маълумотларига кўра, Дмитриев, унинг оила аъзолари ва унга алоқадор компаниялар Россия, Бирлашган Араб Амирликлари ва Европада умумий қиймати 7,5 миллиард рубллик кўчмас мулкка эга. Давлат хизматига киришдан олдин Россия тўғридан тўғри инвестициялар жамғармаси раҳбарининг барча кўчмас мулкининг қиймати 420 миллион рублни ташкил этган. Суриштирув муаллифларининг фикрича, Дмитриевнинг расмий маоши қиммат кўчмас мулк сотиб олиш учун етарли бўлмасди.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон 24 йиллик танаффусдан кейин юнон-рум кураши бўйича ЖЧда олтин медал олди
Спорт | 09:22 / 22.09.2025
Тошкентда мушукни қийнаган хитойлик 5 суткага қамалди
Жамият | 23:33 / 21.09.2025
Қумга кўмилган мурда – Термиздаги мудҳиш қотиллик тафсилоти
Жамият | 11:52 / 21.09.2025
Дунёнинг энг йирик давлатларидаги эркаклар ва аёллар нисбати маълум қилинди
Жаҳон | 23:53 / 20.09.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Hikmat Travel 28 октябрдан қўшимча Умра зиёрати сафарларини эълон қилади
Ўзбекистон | 18:59 / 22.09.2025
-
Усмон Дембеле «Олтин тўп» соҳиби бўлди
Спорт | 00:46
-
Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки президенти ва Citigroup раиси билан учрашди
Ўзбекистон | 00:44
-
Шавкат Мирзиёев Blackrock инвестиция компанияси раҳбари билан учрашди
Ўзбекистон | 23:49 / 22.09.2025
Мавзуга оид

22:02 / 12.09.2025
АҚШ G7 давлатларига Россиянинг музлатилган активларини мусодара қилишни таклиф этди

10:48 / 12.09.2025
Пойтахтдаги экологияга зарар етказаётган корхоналар Тошкент вилоятига кўчирилади

08:47 / 12.09.2025
ЕИ суди россиялик миллиардер Пумпянскийга нисбатан санкцияларни бекор қилди

07:36 / 12.09.2025