Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пойтахтдаги экологияга зарар етказаётган корхоналар Тошкент вилоятига кўчирилади
Тошкент вилоятидаги айрим бўш ерлар “Тошкент инвест” компанияси ва шаҳарнинг саноат зоналари дирекциясига ажратилади.
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида ислоҳотлар натижадорлиги ва янги режалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.
Йиғилишда Тошкент шаҳри ва туманлари ҳокимлари ҳам қатнашди. Тошкент вилоятидаги айрим бўш ерлар “Тошкент инвест” компанияси ва шаҳарнинг саноат зоналари дирекциясига ажратилиб, уларга экологияга зарар келтираётган корхоналар кўчирилиши айтилди.

Вилоятда 2 миллиард 500 миллион долларлик инвестициявий лойиҳалар ишлаб чиқилган. Уларнинг натижасида 11 мингдан зиёд аҳоли бандлиги таъминланади, 434 миллион долларлик экспорт қуввати яратилади.
Президент лойиҳалар билан атрофлича танишиб, қўшимча имкониятларни кўрсатиб ўтди.
– Тошкент вилояти саноатда ҳам, қишлоқ хўжалигида ҳам энг катта салоҳиятга эга ҳудуд. Асосийси, вилоят юртимиздаги энг йирик истеъмол ва хизматлар бозорини, яъни пойтахтимизни ҳар томондан ўраб туради. Бу ҳам жуда катта имконият. Уни тўлиқ ишга солиб, инвестиция, экспорт ва иш ўрни кўрсаткичларини каррасига оширса бўлади, – деди Шавкат Мирзиёев.
Мавзуга оид
11:20 / 22.06.2026
Бўстонлиқда каналга тушиб кетган икки боладан бирининг жасади топилди
21:23 / 20.06.2026
Қибрайда автомобилда қизларга уятсиз ҳаракат қилган йигитлар 5 суткага қамалди
16:47 / 19.06.2026
Тошкент вилоятида экология масъулларига қатъий чоралар кўрилди
08:45 / 16.06.2026