Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Корея Ўзбекистонда АТ таълими учун 14 млн доллар грант ажратади
Лойиҳа 2026−2032 йиллар давомида амалга оширилиб, Нукус ва Қарши шаҳарларида иккита замонавий АТ-хаб ташкил этилади. Бундан ташқари, еттита туманда 14 та АТ марказ қурилиб, зарур жиҳозлар билан таъминлани режалаштирилган.
Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) Ўзбекистонда ахборот технологиялари таълим экотизимини ривожлантиришга қаратилган лойиҳа учун 14 миллион доллар миқдорида грант ажратди. Бу ҳақда Рақамли технологиялар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, «Ўзбекистонда АТ таълим экотизимини такомиллаштириш орқали ёшларнинг бандлик ва тадбиркорлик салоҳиятини ошириш» лойиҳаси доирасида ёшлар сунъий интеллект, промпт муҳандислиги, дастурлаш, нарсалар интернети ва онлайн маркетинг каби замонавий йўналишларда тўрт йил давомида тизимли ўқитилади.


Шунингдек, 500 нафар АТ мутахассиси ва ўқитувчиларнинг малакаси оширилиши режалаштирилган. Лойиҳа доирасида кореялик етакчи экспертлар иштирокида стартап инкубация дастурлари ҳам йўлга қўйилади.
Лойиҳа 2026−2032 йиллар давомида амалга оширилиб, Нукус ва Қарши шаҳарларида иккита замонавий АТ-хаб ташкил этилади. Бундан ташқари, еттита туманда 14 та АТ марказ қурилиб, зарур жиҳозлар билан таъминланади.
Мазкур ташаббус таълим тизимини ривожлантириш, ёшлар бандлигини ошириш ва инновацион тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга хизмат қилиши айтиляпти.


Мавзуга оид
13:32 / 14.05.2026
Кореяга ишга юборишдаги йирик схема: Kun.uz бу ҳақда уч йил олдин бонг урган эди
19:26 / 06.05.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хонимига нисбатан ҳукмни оғирлаштирган судья ўлик ҳолда топилди
22:00 / 17.04.2026
Жанубий Кореяда ҳайвонот боғидан қочган бўри 9 кундан кейин топилди
11:20 / 15.04.2026