Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда 12 та сунъий кўл ташкил этилади
Президент Шавкат Мирзиёев 29 апрель куни гидроэнергетика соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари юзасидан тақдимот билан танишди. Тақдимотда Тошкент шаҳри ҳудудидаги дарё ва каналлар бўйларини ободонлаштириш, шаҳарда салқин микроиқлим яратиш мақсадида сунъий кўл ва ҳавзалар барпо этиш бўйича ишлар тўғрисида ҳам ахборот берилди.
Йиғилишда қайд қилинишича, Чирчиқ дарёсининг пойтахт ҳудудидан ўтувчи 16 километр қисмини ободонлаштириш ҳисобига 306 гектар ер майдонида “Дарё бўйи” лойиҳасини амалга ошириш кўзда тутилган.
Лойиҳа доирасида дарё қирғоқларини мустаҳкамлаш, яшил ҳудудлар барпо этиш, савдо ва хизмат кўрсатиш объектларини жойлаштириш ишлари амалга оширилади. Бектемир канали бўйида 187,3 гектар майдонда “яшил белбоғ” яратилади, сайилгоҳлар барпо этилади. Пиёдалар ва велойўлаклар, ички йўллар, ёритиш тизимлари ҳамда кўприклар қурилади.
Пойтахтда 4 та сунъий кўл ва сув ҳавзаларини ташкил этиш лойиҳаси ҳам тақдимот қилинди. Президентимиз аҳоли учун қулай шароитлар, шаҳарда салқин микроиқлим яратишга бу камлик қилишини қайд этиб, кўллар сонини 12 тага етказишни топширди.
Мавзуга оид
10:25
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026