Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда 100 минг сўмлик банкнотдан энг кўп фойдаланилмоқда
1 апрель ҳолатига кўра, республикада муомаладаги нақд пуллар 66 трлн сўмга етди. Мазкур миқдор бир йил аввалгидан 14 трлн сўмга кўпайиб, қарийб 27 фоизга ортган.
Photo: KUN.UZ
Ўзбекистонда 100 минг сўмлик банкнотдан энг кўп фойдаланилмоқда, деб маълумот (.pdf) берди Марказий банк.
2026 йил 1 апрель ҳолатига кўра, муомаладаги нақд пуллар 66 трлн сўмга етди. Бу миқдор бир йил аввалгидан 14 трлн сўмга кўпайиб, қарийб 27 фоизга ортган.
Январь-март ойларида банклар орқали нақд пул айланмаси ҳажми 330 трлн сўм бўлди. Бу кўрсаткич 2025 йил мос даврига нисбатан 25 фоизга ўсган.
Банкларга нақд пул тушумлари ўтган йилга нисбатан 34 трлн сўмга (26 фоиз) ўсган. Хусусан, банк хизматларидан нақд пул тушумлари 18 трлн сўмга, савдодан 5 трлн сўмга, пулли хизматлардан 5 трлн сўмга кўпайган. Уч ой давомида аҳоли банк карталаридаги 71 трлн сўм маблағларни нақдлаштирилган.
Марказий банк I чоракда муомалага чиқарилган нақд пуллар ҳажми 2,6 трлн сўмга камайганини қайд этган. Натижада нақд валютанинг умумий пул массасидаги улуши 16,9 фоизни ташкил қилган. Бу ўтган йил мос даврига нисбатан 1,7 фоиз бандга паст.
I чоракда муомаладан нақд пуллар қайтиши натижасида жами банкнотлар сони 262 млн донага камайиб, 2 млн 184 минг дона қолган.
Муомаладаги энг кўп банкнот 100 минг сўмлик бўлиб, умумий нақд пулларнинг 36,2 фоизини ташкил этади. Кейинги ўринни 30,6 фоизлик улуш билан 200 минг сўмлик эгаллаган.
Ўз навбатида 50 минг сўмликлар жами нақд пулларнинг 18,3 фоизига, 20 минг сўмликлар 6,2 фоизига, 10 минг сўмликлар 4,4 фоизига тенг. Беш минг сўмлик банкнотлар нақд пулларнинг 3,1 фоизини, икки минг сўмликлар 0,6 фоизини, минг сўмгача бўлган пуллар 0,5 фоизини ташкил этади.
Уч ой мобайнида муомаладаги нақд пуллар орасида 200 минг сўмлик улуши энг юқори даражада ортган — 2,1 фоиз. 20 минг сўмлик улуши эса бошқа банкнотларга нисбатан кўпроқ қисқарган — 0,9 фоиз.
Мавзуга оид
11:34 / 30.04.2026
Валюта операциялари тартибида нималар ўзгарди?
20:56 / 29.04.2026
«Курсга сунъий таъсир ўтказиш тарафдори эмасмиз» — Тимур Ишметов
17:55 / 29.04.2026
Банкларга мижозларга шикастланган банкнота бериш тақиқланди
11:07 / 29.04.2026