Ўзбекистон | 20:24 / 05.05.2026
6382
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш вазири алмашди

Президент администрациясида ишлаб келган Элдор Одилов соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланди. 2024 йил январидан буён ССВни бошқариб келган Асилбек Худоёров лавозимини тарк этди.

Элдор Одилов / Фото: Президент матбуот хизмати

Асилбек Анварович Худоёров бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири лавозимидан озод этилди. У вазирликни 2024 йил январ ойидан буён бошқариб келаётган эди.

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, Худоёров ўрнига Элдор Эркинович Одилов Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланган.

Одилов бунга қадар Президент администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти шўба мудири лавозимида ишлаб келаётган эди.

Хабарда айтилишича, вазирликка унинг номзодини аввалроқ Қонунчилик палатаси депутатлари маъқуллаган.

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид