Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хатолар тан олиндими? Пешлавҳа машмашаси бўйича томонлар мулоқоти
17 майдан Тошкент шаҳрининг дизайн-коди кучга киради. Бизнес-омбудсман ва тадбиркорлар назарида, бу тартиб – тадбиркорлик фаолияти эркинлигига ва интеллектуал мулк ҳуқуқига дахл қилади.
Расмийлар эса буни шаҳар кўрки учун зарурат дея изоҳлаб, тўпори бир шаклда олиб борилган пешлавҳабузарлик амалиётига чек қўйишга, дизайн-кодни жорий этиш маданий кўриниш олишига ваъда бермоқда.
Kun.uz мавзуни атрофлича муҳокама қилиш учун ҳар икки томонни студияга таклиф этди.
Суҳбатда Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси бошлиғи Ёдгор Икромов, “Тошкент Инвест” АЖ Шаҳарларни барқарор ривожлантириш бошқармаси раҳбари Рушана Ҳасанова, Бизнес-омбудсман етакчи инспектори Дилмурод Алимуҳаммедов ҳамда тадбиркорлар – EvaEvo косметика тармоғи директори Бобур Толипов ва Dodo Pizza'нинг Ўзбекистондаги франшизаси ҳамкори Динара Исломова иштирок этди.
Мазкур суҳбат ёзиб олингач, эълон қилиниши арафасида бу муаммо давлат раҳбари ҳузурида муҳокама қилингани маълум бўлди. Расмий хабарга кўра, пешлавҳани реклама деб баҳолаш ва паспорт расмийлаштириш тартиби бекор қилинади. Шунингдек, дизайн-код талаблари тадбиркорлар таклифларини инобатга олган ҳолда босқичма-босқич жорий этиладиган бўлди.
Kun.uz 2025 йилдан бошланган пешлавҳалар машмашасини батафсил ёритиб келди. Юқоридаги суҳбат ушбу мавзунинг кўплаб жиҳатларини ўзида жамлаб, шаҳар расмийларининг изоҳларини ҳам ўз ичига олган.
Мавзуга оид
07:58
Тошкентдаги айрим мактабларда давомат «ақлли» камералар орқали назорат қилинади
07:54
«Жалолиддин Мангуберди» тезюрар поезди Тошкент – Хива йўналишида илк қатновни амалга оширди
18:42 / 05.05.2026
Тадбиркорларни қийнаётган солиққа оид айрим муаммолар бўйича президентга таклифлар киритилди
17:45 / 05.05.2026