Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зироат Мирзиёева Малайзия қироличаси билан учрашди
Ража Зарит София учрашувда ўзбек амалий санъати, ноёб ижод намуналари, миллий либослар билан танишди, шунингдек, халқимизнинг бой анъана ва урф-одатлари ҳақида батафсил маълумот олди.
Ўзбекистон биринчи хоними Зироат Мирзиёева 4 май куни Тошкентда Малайзия қироличаси Ража Зарит София билан учрашди.

Учрашув доирасида олий мартабали меҳмон ўзбек амалий санъати, ноёб ижод намуналари, миллий либослар билан танишди, шунингдек, халқимизнинг бой анъана ва урф-одатлари ҳақида батафсил маълумот олди.


Самимий ва очиқ мулоқот руҳида ўтган суҳбат давомида хонимлар Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги дўстликни янада мустаҳкамлаш, маданий ва гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.



Мавзуга оид
12:58 / 27.06.2026
Малайзияга саёҳатга борган уч ўзбекистонлик "айбсиз айбдор" бўлиб ўлимга ҳукм қилинганди — собиқ ДХХ ходими
12:04 / 18.06.2026
Ўзбекистон ва Германия биринчи хонимлари инклюзив таълим масалаларини муҳокама қилди
17:38 / 16.06.2026
Зироат Мирзиёева Албания биринчи хоними Арманда Бегай билан учрашди
11:42 / 02.06.2026