Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдаги автобусларда бугундан бошлаб кондиционерлар ёқилмоқда
7 майдан бошлаб пойтахтдаги автобусларда совитиш тизимлари босқичма-босқич ишга туширилади. Кондиционери носоз автобуслар йўналишга чиқарилмаслиги, техник носозликлар тезда бартараф этилиши ваъда қилинмоқда.
7 майдан бошлаб Тошкент шаҳридаги автобуслар салонида кондиционерлар босқичма-босқич ишга туширилади. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” хабар берди.
Маълум қилинишича, ташқи ҳаво ҳарорати +28°C дан юқори бўлган ҳолларда автобус салонларида совитиш (кондиционер) тизимлари мажбурий тартибда ёқилиши керак. Бунда автобус салони ичидаги ҳароратни +26°C даражада сақлаш талаб этилади.
“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ баёнотида қуйидагилар ваъда қилинган:
- кондиционери носоз автобуслар йўналишга чиқарилмайди;
- техник носозликлар қисқа муддатда бартараф этилади;
- барча ҳайдовчилар билан кондиционерлардан тўғри фойдаланиш бўйича навбатдан ташқари йўриқномалар ўтказилади.
“Йўловчилар томонидан билдирилаётган ҳар бир мурожаат эътибордан четда қолмайди ва кескин чоралар кўрилади. Вақтинчалик юзага келган ноқулайликлар учун йўловчилардан узр сўраймиз!” – дейилади компания ахборотида.
Мазкур баёнотдан олдин ижтимоий тармоқларда пойтахтдаги ҳамма автобусларда ҳам кондиционерлар ҳалигача ёқилмагани ҳақида эътирозлар пайдо бўлган эди.
Бу танқидларга “Тошшаҳартрансхизмат” билан бирга, Пойтахт транспорт бош бошқармаси ҳам муносабат билдирди. Бошқарма баёнотида айтилишича, ташқи ҳарорат +28°C дан ошганда барча автобусларда совитиш тизими узлуксиз ишлаши кераклиги юзасидан 30 апрел куни барча ташувчиларга кўрсатма-хат юборилган.
Қайд этилишича, мазкур кўрсатма талабларига риоя этмаган ташувчиларга нисбатан қатъий интизомий ва шартномавий чоралар кўрилади.
Мавзуга оид
15:47 / 25.06.2026
Тошкентда туғуруққа соғлом кирган 21 ёшли аёл икки ойдан буён оғир аҳволда
12:29 / 25.06.2026
Тошкентда ёнғинга қарши алоҳида режим: нималар қилинади?
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026