Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда кучли ёмғирдан кейин дарёда қолиб кетган балиқчи қутқарилди
Тошкентда кучли ёмғирлар оқибатида Чирчиқ дарёсида сув сатҳи кескин кўтарилиб, балиқ овлаш учун борган фуқаро оролчада қолиб кетди. Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракати туфайли унинг ҳаёти сақлаб қолинди.
11 майга ўтар кечаси Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармасининг навбатчилик қисмига Янгиҳаёт тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёсида фуқаро ёрдамга муҳтож экани ҳақида хабар келиб тушган.
Маълум бўлишича, Б.М. исмли фуқаро балиқ овлаш мақсадида дарё ўртасидаги оролчалардан бирига чиққан. Бироқ кучли ёмғир сабаб сув сатҳи тез кўтарилиб, у хавфсиз ҳудудга мустақил қайтиб чиқа олмай қолган.
Ҳодиса жойига зудлик билан етиб борган Тошкент шаҳар ФВБ қутқарувчилари махсус қутқарув ишларини амалга ошириб, фуқарони хавфсиз ҳудудга олиб чиққан.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.
Мавзуга оид
09:30 / 23.06.2026
Тошкентда бўёқ ҳидидан заҳарланган уч фуқаро қутқарилди
11:45 / 22.06.2026
Ўзбекистонда одамсимон роботлар ишлаб чиқарадиган завод қурилиши бошланди
08:51 / 22.06.2026
Тошкентда автобуслар учун ажратилган йўлакларга делиниаторлар ўрнатилмоқда
09:15 / 18.06.2026