Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чегара орқали наркотик ташиш билан шуғулланган гуруҳ фош этилди
Андижон вилоятида Қирғизистондан гиёҳвандлик воситаларини контрабанда йўли билан олиб кириш ва тарқатиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди. Суд ҳукмига кўра, гуруҳ аъзолари 8 йилдан 11 йилгача озодликдан маҳрум этилди.
Фото: Видеодан кадр
Маълум қилинишича, 2025 йил август ойида Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳамда ички ишлар ва божхона идоралари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида Андижон вилояти Пахтаобод туманида ҳаракатланаётган “Матиз” русумли автомашина тўхтатиб текширилган.
Текширув жараёнида автомашинада муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган 1984 йилда туғилган шахсга тегишли 1 килограмм 976 грамм “гашиш” моддаси ҳамда электрон тарози борлиги аниқланган.
Шунингдек, у жиноий гуруҳ етакчиси экани маълум бўлиб, унинг яшаш манзилидан яна 2 килограмм 236 грамм “гашиш” моддаси топилган.
Тезкор тадбирлар давомида гуруҳнинг 1975, 1976 ва 1993 йилларда туғилган яна 3 нафар аъзоси ушланиб, улардан жами 391 грамм “гашиш” ва 542 грамм марихуана ашёвий далил сифатида олинган.
Терговда маълум бўлишича, жиноий гуруҳнинг бошқа аъзолари Қирғизистондаги наркосавдогарлардан гиёҳвандлик воситаларини қабул қилиб олиш, чегарадан ўтказиш ва белгиланган манзилга етказиб бериш билан шуғулланган.
Аниқланишича, жиноий гуруҳ фаолияти давомида жами 10 килограммга яқин “гашиш” моддасини ноқонуний айланмага киритган.
Жиноят ишлари бўйича Избоскан туман суди ҳукмига кўра, айбланувчилар Жиноят кодексининг 246- ва 273-моддалари билан айбли деб топилиб, 8 йилдан 11 йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилинган.
Мавзуга оид
18:42 / 08.05.2026
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон суғориш сувини етказиш жадвалини келишиб олди
13:35 / 07.05.2026
Андижонда Давактив ва ҲЭТ ходими пора олишда гумонланиб ушланди
07:40 / 07.05.2026
Қирғиз-тожик-ўзбек чегарасидаги «Дўстлик» халқаро савдо-иқтисодий парки концепцияси тақдим этилди
16:34 / 04.05.2026