Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Си Жингпингга ҳамдардлик билдирди
Хитойдаги кўмир конида рўй берган портлаш оқибатида камида 90 киши ҳалок бўлган, юздан ортиқ инсон шифохонага ётқизилган.
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хитойнинг Шанси провинциясидаги кўмир конида юз берган портлаш оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жиддий жароҳатлангани муносабати билан ХХР раиси Си Жингпингга ҳамдардлик йўллади.
Ўзбекистон раҳбари вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат, жароҳат олганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.
Эслатиб ўтамиз, 22 май куни Шанси провинциясидаги кўмир конида рўй берган портлаш оқибатида камида 90 киши ҳалок бўлди.
Хабар қилинишича, юздан ортиқ киши шифохонага ётқизилган.
Портлаш вақтида конда 247 нафар ишчи бўлган.
Мавзуга оид
12:04 / 23.05.2026
Хитойда кўмир конидаги портлаш оқибатида камида 90 киши ҳалок бўлди
10:31 / 22.05.2026
Хитой Ўзбекистондан 10 турдаги қуритилган сабзавотларни олиб киришга рухсат берди
21:56 / 20.05.2026
Путин Хитойга ташрифини якунлади: асосий маълумотлар
21:35 / 20.05.2026