Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда ИИБ ходими пора билан ушланди
Қашқадарё вилоятида ички ишлар органи ходимининг коррупция билан боғлиқ ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди. Тезкор тадбирда у текширувни “ижобий ҳал қилиб бериш” эвазига пул олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Қашқадарё вилояти ИИБ Тезкор қидирув хизмати тезкор вакили қўлга олинди.
Аниқланишича, Деҳқонобод туманида яшовчи аёл ва унинг вояга етмаган қизининг телефонларида диний мазмундаги тақиқланган материаллар аниқлангани юзасидан вилоят ИИБ томонидан текширув ҳаракатлари олиб борилган.
Мазкур масалани уларнинг фойдасига ҳал қилиб беришни ваъда қилган 1978 йилда туғилган шахс аввалдан 3 миллион сўм олган вақтида ушланган. Шундан сўнг тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу пулдан 2,5 миллион сўмни олган ИИБ ходими ҳам ашёвий далиллар билан қўлга тушган.
Ҳозирда ИИБ ходимига нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси — пора олиш, воситачига нисбатан эса 212-модда — пора олиш-беришда воситачилик қилиш билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
18:29 / 13.06.2026
Тошкентда фуқародан минг доллар талаб қилган туман газ таъминоти бўлими ходими ушланди
15:47 / 13.06.2026
Порахўрлик жинояти иштирокчилари муддатидан илгари озод қилинмайди
15:20 / 13.06.2026