Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда уй савдоси билан боғлиқ можаро тергов қилинмоқда
Тошкент шаҳрида уй-жой олди-сотдиси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Уй сотиб олишни режалаштирган фуқаро 20 минг АҚШ долларини олдиндан берганидан сўнг сотувчи билан қайта алоқа ўрната олмаган.
Маълум қилинишича, 1988 йилда туғилган фуқаро узоқ вақтдан буён уй-жой сотиб олиш ниятида бўлган. Эълон орқали топилган хонадонни кўздан кечириб, уй эгаси — 1959 йилда туғилган эркак билан 55 минг АҚШ долларига келишган.
Сотувчи харидорни пулнинг ярмини олдиндан беришга кўндирган. Шу тариқа фуқаро 20 минг АҚШ долларини топширган ва икки кундан сўнг нотариус идорасида учрашишга келишилган.
Бироқ белгиланган куни уй эгаси учрашувга келмаган. Кейинчалик у турли баҳоналар билан харидорни бир йилдан ортиқ вақт давомида чалғитиб келган.
Мазкур ҳолат юзасидан Яккасарой тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди — “Фирибгарлик” аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фуқароларни мол-мулк олди-сотдисида барча молиявий ҳисоб-китобларни нотариал расмийлаштириш орқали амалга оширишга чақирмоқда.
Мавзуга оид
18:36 / 05.07.2026
Камида 15 йил иш стажига эга тиббиёт ходимларига уй-жой сотиб олиш учун субсидия берилади
19:48 / 03.07.2026
«Уйим реновацияга тушса нима бўлади?» – Энг долзарб саволларга жавоблар
11:58 / 01.07.2026
Кўп квартирали уйларда яшовчилар сони аввал айтилган расмий рақамлардан анча камлиги маълум бўлди
21:10 / 30.06.2026