Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёевнинг Россияга амалий ташрифи бошланди
Ўзбекистон раҳбари амалий ташриф билан Санкт-Петербург шаҳрига борди.
«Пулково» халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Россия ҳукумати раисининг биринчи ўринбосари Денис Мантуров, шаҳар губернатори Александр Беглов ҳамда бошқа расмийлар кутиб олди.

Ташриф доирасида бугун Ўзбекистон етакчиси Россия президенти Владимир Путин билан учрашув ўтказади ҳамда Ўзбекистонда биринчи интеграциялашган атом электр станцияси реакторининг қурилишини бошлаш маросимида иштирок этади.
5 июнь куни Шавкат Мирзиёев 29-Петербург халқаро иқтисодий форумининг асосий тадбирларида иштирок этиши режа қилинган.




