Ўзбекистон | 17:36
694
1 дақиқада ўқилади

Саида Мирзиёева UNEP ва GEF раҳбарияти билан учрашди

Мулоқот чоғида чўлланиш ва ерлар деградациясига қарши курашиш, ҳаво сифати мониторинги ва бошқа мавзулар муҳокама қилинди.

Фото: Telegram / Saida Mirziyoyeva

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Самарқандда ўтаётган Глобал экологик жамғарма Ассамблеяси доирасида 5 июнь куни БМТ Бош котиби ўринбосари – UNEP ижрочи директори Ингер Андерсен ҳамда Глобал экологик жамғарма бош ижрочи директори Клод Гаскон билан учрашди.

«Мулоқот чоғида минтақамиз учун ғоят муҳим бўлган масалалар: чўлланиш ва ерлар деградациясига қарши курашиш, ҳаво сифати мониторинги, биологик хилма-хилликни асраш ҳамда ресурслардан оқилона фойдаланиш мавзуларини муҳокама қилдик.

UNEP ва GEF раҳбариятига мамлакатимиздаги «яшил» ислоҳотларни қўллаб-қувватлаётгани ҳамда амалий экологик ечимларни илгари суришга қўшаётган ҳиссалари учун чуқур миннатдорлик билдириб, жамғарманинг Самарқанддаги тарихий Ассамблеяси муваффақиятли ўтгани муносабати билан табриклайман», деб ёзди Саида Мирзиёева.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид