Ўзбекистон | 11:00
1441
1 дақиқада ўқилади

Исроилда хавфсизлик вазияти кескинлашиши мумкин — элчихона

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси мамлакатда хавфсизлик вазияти кескинлашиши эҳтимоли муносабати билан фуқароларга мурожаат қилиб, эҳтиёткорлик чораларини кучайтириш ва маҳаллий хавфсизлик хизматлари кўрсатмаларига қатъий амал қилишга чақирди.

Фото: CGTN

Элчихона хабарига кўра, Исроилдаги барча Ўзбекистон фуқаролари Исроил Фронторти қўмондонлиги томонидан берилаётган расмий кўрсатмаларни мунтазам кузатиб бориши ва уларга сўзсиз риоя қилиши лозим.

Дипломатик ваколатхона хавфсизлик мақсадида фуқароларга доимо ҳимояланган жойларга яқин ҳудудда бўлишни тавсия қилди.

Шунингдек, ҳаво ҳужуми ҳақида сигнал берилганда ёки сирена овози эшитилганда зудлик билан паноҳгоҳ ёки ҳимояланган жойга ўтиш, расмий рухсат берилмагунча у ерни тарк этмаслик сўралган.

Элчихона фуқароларни расмий ахборот манбалари орқали тарқатилаётган хабарлар ва фавқулодда кўрсатмаларни доимий равишда кузатиб боришга чақирди.

Қайд этилишича, шошилинч ҳолатлар ва фавқулодда вазиятлар бўйича мурожаат қилиш учун элчихонанинг махсус алоқа воситалари фаолият юритмоқда.

Ўзбекистоннинг Исроилдаги дипломатик ваколатхонаси мамлакатда бўлиб турган ватандошларни шахсий хавфсизликка алоҳида эътибор қаратишга чақирган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид