Жамият | 18:32 / 10.06.2026
1994
1 дақиқада ўқилади

Йўл талашиб аёл ҳайдовчини ҳақорат қилган эркак 15 суткага қамалди

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида йўл талашган ва аёл ҳайдовчини ҳақорат қилган эркак маъмурий жазога тортилди.

Фото: ИИВ

Пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси хабарига кўра, воқеа 8 июнь куни содир бўлган. 41 ёшли ҳайдовчи М.Ш. (эркак) ҳамда 34 ёшли Т.Ф. (аёл) ўртасида йўл ҳаракатидаги келишмовчилик оқибатида жанжал келиб чиққан. Сўнгра эркак уятли сўзлар билан сўкиниб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан бузган.

Ҳолат юзасидан M.Ш. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси (Майда безорилик) билан айбланиб, 15 суткага қамалди. Аёлга ҳимоя ордери берилди.

«Бундан баттар сўкинишлар, ҳақоратлар бўлган, телефонимни қўлимдан юлиб олиб, телефонни бермасликлар… Мен эрталабдан бери титраб, ўзимга кела олмаяпман», деди аёл суддаги кўрсатмасида.

«Мен кечирим сўрайман. Бошқа қайтарилмайди бунақа нарса. Ҳурмат қилиб, тўғри юраман. Жаҳлни жиловлаб, кейин кўчага чиқишни ўрганаман. Бунақа нарса бошқа бўлмайди», деди ҳайдовчи.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид