Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ AI таҳдидлари сабаб киберхавфсизлик талабларини кучайтирди
АҚШ ҳукумати сунъий интеллект ёрдамида амалга оширилаётган киберҳужумлар хавфи ортиши фонида давлат идоралари учун киберхавфсизлик талабларини кескин кучайтирди. Энди федерал муассасалар энг хавфли дастурий нуқсонларни уч кун ичида бартараф этиши шарт бўлади.
АҚШнинг Киберхавфсизлик ва инфратузилма хавфсизлиги агентлиги (CISA) томонидан қабул қилинган янги кўрсатмага мувофиқ, давлат ташкилотлари ахборот тизимларида аниқланган энг хавфли заифликлар уч календарь куни ичида бартараф этилиши, ўчириб қўйилиши ёки интернетдан ажратилиши лозим.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, замонавий сунъий интеллект моделлари хакерларга дастурий нуқсонларни аввалгидан анча тез аниқлаш ва улардан фойдаланиш имконини бермоқда. Натижада ҳимоячиларда хавфсизлик муаммоларини бартараф этиш учун вақт кескин қисқармоқда.
Янги қоидаларга кўра, оммавий тармоққа уланган, эксплуатация қилиниши мумкин бўлган ва автоматлаштирилган ҳужумлар учун қулай заифликлар энг юқори хавф тоифасига киритилади. Бундай ҳолатларда давлат идоралари нафақат нуқсонни бартараф этиши, балки тизим бузилган-бузилмаганини ҳам текшириши керак бўлади.
Аввалги тартибда муҳим заифликларни бартараф этиш учун 15 кунгача вақт берилган эди. Янги ёндашув эса AI воситалари сабаб кибертаҳдидлар тезлашиб бораётган шароитда давлат тизимларини ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган.
CISA вакиллари бу қарор сунъий интеллект ёрдамида амалга оширилиши мумкин бўлган оммавий киберҳужумларга қарши биринчи муҳим қадам эканини таъкидламоқда.
Мавзуга оид
21:50 / 10.06.2026
Эроннинг ядро бомбаси яратиш имконияти қандай?
11:30 / 10.06.2026
Янги Siri: Apple сунъий интеллект пойгасига жиддий қўшилди
09:59 / 10.06.2026
«Apache» вертолётини Эрон дрони уриб туширгани маълум бўлди. АҚШ ва Эрон яна зарбалар алмашди
09:30 / 10.06.2026