Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иш ташлаш тақиқланган соҳалар белгиланди
Меҳнат кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра, фавқулодда ҳолат ёки фавқулодда вазиятлар пайтида, уруш ҳолатида, умумий сафарбарлик эълон қилинган даврда иш ташлаш тақиқланади.
Иш ташлашда қуйидагиларнинг қатнашиши мумкин эмас ҳамда улар иштирокидаги иш ташлаш тақиқланган ҳисобланади:
- тиббиёт ходимлари;
- давлат органининг ваколатларини амалга ошириш учун Давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестрига киритилган шахслар;
- ҳарбий хизматчилар, судьялар, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг махсус (ҳарбий) унвонларга ёки мартаба (малака, мансаб) даражаларига эга ходимлари;
- энергия ва сув таъминоти тизими ташкилотлари ходимлари;
- алоқа тизими ходимлари.
Агар Меҳнат кодекси ва бошқа қонунларда назарда тутилган талабларни бузган ҳолда иш ташлаш амалга оширилган ёки иш ташлашни эълон қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган бўлса, бу ноқонуний иш ташлаш деб топилади.
Мавзуга оид
18:55 / 11.06.2026
Иш ташлашни амалга ошириш тартиби белгиланди
17:50 / 28.05.2026
1 июндан кафе ва ресторанда қисқа муддатга ишчи ёллашга рухсат берилади
12:01 / 21.05.2026
Samsung иш ташлаш бошланишига 1,5 соат қолганда касаба уюшмаси билан келишувга эришди
18:30 / 05.05.2026