Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1 июндан кафе ва ресторанда қисқа муддатга ишчи ёллашга рухсат берилади
Қонунчиликка киритилган ўзгаришларга кўра, ходимларни соддалаштирилган тартибда, яъни 1 кунлик ёки 7 кунлик каби қисқа муддатга расмий ёллаш мумкин бўлади.
Кафе ва ресторанга ходимни соддалаштирилган тартибда, яъни бир кунлик ёки 7 кунлик каби қисқа муддатга расмий ёллаш имконияти жорий қилинмоқда.
Бу ҳақда «Кичик бизнес субъектларининг ўсиши учун янада қулай иқтисодий ва маъмурий шарт-шароитлар яратиш тўғрисида»ги президент фармонида белгиланган.
Унга кўра, 2026 йил 1 июндан бошлаб умумий овқатланиш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари учун айрим тоифадаги ходимларни меҳнат органларининг мобил иловаси орқали соддалаштирилган тарзда, шу куннинг ўзида ва муайян муддатга расмийлаштириш ва иш ҳақини тўлаш тартиби жорий этилади.
Бу ҳақда Солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Жаҳонгир Абдиев ҳам тушунтириш берди.
«Баъзи бир умумий овқатланиш ёки туризм, меҳмонхона соҳасида ходимларни бир кунлик, бир ҳафталик ишга олиш ҳолати кўп кузатилади. Бунда ходимни шу куннинг ўзида, яъни бир кунлик иш ҳақи бериш эвазига ёки бир ҳафталик иш ҳақи бериш эвазига расмийлаштириш имконияти пайдо бўлади», деди у.
Мавзуга оид
19:22 / 16.06.2026
Ўзбекистонда иш ташлаш ҳуқуқи жорий этилмоқда. У қандай ишлайди?
20:02 / 11.06.2026
Иш ташлаш тақиқланган соҳалар белгиланди
18:55 / 11.06.2026
Иш ташлашни амалга ошириш тартиби белгиланди
12:01 / 21.05.2026