Ўзбекистон | 13:52
3991
1 дақиқада ўқилади

Жиззахда аттракцион ҳалокати: 4 киши жароҳатланди

Жиззах шаҳридаги «Ўрда» боғида аттракцион одамлар учаётган вақтда синиб кетди. Саноат хавфсизлиги қўмитаси хабарига кўра, ҳодиса оқибатида 4 киши жароҳатланиб шифохонага ётқизилган. Қурбонлар қайд этилмаган.

Фото: Kun.uz

Жиззах шаҳридаги «Ўрда» истироҳат боғида аттракцион билан боғлиқ бахтсиз ҳодиса юз берди.

Воқеа 10 июн куни тахминан кеч соат 22:00 атрофида, «Ўрда» боғидаги «Ниятжон нияти» МЧЖга қарашли, «Қулаш минораси» («Башня падения») номли 16 ўриндиқли аттракционда рўй берган.

Ҳодиса оқибатида 4 киши турли даражада тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода аттракцион синиб тушгани, фуқаролар оғир жароҳатлангани айтилади. Видеода ёш бола Миллий гвардия ходимлари томонидан замбилда олиб тушилаётганини кўриш мумкин.

Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси маълум қилишича, аттракцион 2019 йилда ишлаб чиқарилган бўлиб, охирги техник кўрик 2025 йил 5 ноябрда ўтказилган.

Ҳодиса юзасидан терговга қадар дастлабки ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид