Спорт | 23:42 / 11.06.2026
1021
1 дақиқада ўқилади

Жозе Моуриньо фаолиятида иккинчи марта «Реал» бош мураббийи бўлди

Мутахассис билан 3 йиллик шартнома имзоланди. У жамоага 13 июлда, мавсумолди ўйинлари бошланадиган куни қўшилади.

Фото: Global Look Press

Испаниянинг «Реал Мадрид» клуби Жозе Моуриньо бош мураббий бўлганини эълон қилди.

Мутахассис билан 3 йиллик шартнома имзоланди. У жамоага 13 июлда, мавсумолди ўйинлари бошланадиган куни қўшилади.

63 ёшли португалиялик «Бенфика» клубидан «Реал»га ўтди ва Алваро Арбелоа ўрнини эгаллади. Мадридликлар Лиссабон клубига мураббий учун 15 миллион евро товон тўлайдиган бўлди.

Моуриньо иккинчи марта «Реал»га тайинланмоқда. У 2010-2013 йилларда ушбу клубда ишлаган ва Ла Лига чемпионлиги, Испания кубоги ва Суперкубогини қўлга киритган эди. Шунингдек, у «Порту», «Челси», «Интер», «МЮ», «Тоттенҳэм» ва «Фенербаҳче» клубларини ҳам бошқарган.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид