Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда 34 килограммдан зиёд наркотик моддалар мусодара қилинди
Тошкент шаҳрида Давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида 34 килограммдан ортиқ оғир турдаги гиёҳвандлик воситалари аниқланиб, мусодара қилинди. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар қамоққа олинди.
Маълум қилинишича, гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш доирасида Тошкент шаҳридаги Қўйлиқ бозори яқинида шубҳали тарзда тўхтаб турган Lacetti русумли автомашина текширувдан ўтказилган.
Тезкор тадбир давомида транспорт воситасида Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида яшовчи, муқаддам судланган 1968 йилда туғилган шахс ҳамда 1984 йилда Денов шаҳрида туғилган, ҳозирда Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро бўлгани аниқланган.
Автомашина салонидаги елим идиш ичида жами 30 дона ўрамда 34 килограмм 610 грамм оғир турдаги гиёҳвандлик воситалари сақланаётгани маълум бўлган. Улар орасида 12 килограмм 960 грамм «опий» ва 21 килограмм 650 грамм «гашиш» моддалари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.
Қайд этилишича, бундай турдаги гиёҳвандлик воситалари мамлакат ҳудудига хориждан контрабанда йўли билан олиб кирилади.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан ДХХ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланган.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Шунингдек, ушбу жиноятга алоқадор бўлиши мумкин бўлган бошқа шахсларни аниқлаш бўйича чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Мавзуга оид
20:09 / 11.06.2026
Жиноят кодексига аҳоли саломатлиги ва генофондига қарши жиноятлар боби киритилади
08:18 / 04.06.2026
1,5 гектар ерни «сотиш» баҳонасида 750 минг доллар сўраган шахс ушланди
08:20 / 03.06.2026
ДХХ тезкор тадбири: Trackerʼдан 8,9 кг гашиш топилди
15:25 / 29.05.2026