Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда хавфли ҳаракатланган Cobalt ўқ узиб тўхтатилди
Ижтимоий тармоқларда тунда Яккасарой туманида Cobalt хавфли ҳаракатланиб, бошқа машиналарга шикаст етказгани акс этган видеолар тарқалди. ИИО ходимлари машинани ғилдирагига ўқ узиш орқали тўхтатишган. Автомобил бошқарувида руҳий-асаб касалликлари шифохонасида рўйхатда турувчи фуқаро бўлган.
Тошкент шаҳрида ички ишлар органлари ходимларининг тўхташ ҳақидаги қонуний талабига бўйсунмасдан хавфли ҳаракатланган Cobalt ўқ узиш орқали тўхтатилди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда Cobalt русумли автомашина бир нечта транспорт воситаларига шикаст етказиб, қочиб кетганини кўриш мумкин. Воқеа 11 июн куни тахминан соат 21:30 да содир бўлган, автомобилни руҳий-асаб касалликлари шифохонасида рўйхатда турувчи 44 ёшли Р.Й. бошқарган.
Қайд этилишича, у ўз бошқарувидаги Cobalt’да Яккасарой тумани Шота Руставели кўчаси бўйлаб йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳолда, ўзгалар ҳаётини хавф остига қўйиб ҳаракатланган. Ҳудудда хизмат олиб бораётган ИИО ходимларининг тўхташ ҳақидаги қонуний талабига бўйсунмасдан, ҳаракатни давом эттириб, бир нечта транспорт воситаларига техник шикаст етказган.
Кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу фуқаро томонидан бошқа фуқароларга зарар етказилишининг олдини олиш мақсадида ИИО ходимлари томонидан табел қуролидан фойдаланилиб, огоҳлантиришдан сўнг автомашина ғилдирагига ўқ узиш орқали тўхтатилган ва кейинги ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилган.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Ҳолат Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи томонидан назоратга олинган.
Мавзуга оид
11:30
Қўпол йўл қоидабузарликлари учун транспорт воситаси мусодара қилиниши мумкин
07:48 / 24.05.2026
Тошкентда Tesla’ни юқори тезликда бошқарган ҳайдовчига чора кўрилди
17:54 / 18.05.2026
Cobalt сотуви 30 фоизга пасайди, электромобилларга талаб ошган. Ўзбекистон автомобил бозори шарҳи
12:22 / 16.05.2026