Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бахтиёр Исломов Олий суд раиси лавозимидан озод этилади
Шу ҳақдаги тақдимнома Олий Мажлис Сенатига киритилди.
Президент томонидан Бахтиёр Жаҳонгирович Исломовни Олий суд раиси лавозимидан озод этиш тўғрисида Олий Мажлис Сенатига тақдимнома киритилди.
Бахтиёр Исломов 2022 йил августда Олий Мажлис Сенати мажлисида Олий суд раиси этиб сайланган эди.
Бунга қадар у Фарғона ва Тошкент вилоятларида судьялик қилган, 2020 йил ноябригача жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди раиси бўлган.
2020 йил ноябрида у президентнинг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Турсунхон Худойбергановнинг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Орадан бир йил ўтиб, Рустам Иноятов ўрнига президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида иш бошлаган эди.
Мавзуга оид
08:32 / 20.05.2026
Наркожиноятлар учун шартли озод қилиш тартиби чекланади
19:00 / 19.05.2026
Креатив иқтисодиёт учун солиқ имтиёзлари назарда тутилган қонун маъқулланди
21:53 / 18.05.2026
Сотувчи харидорнинг қонуний талабини бажармаса, электрон платформа зиммасига ҳам масъулият юкланади
22:23 / 14.05.2026