Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лифтлар хавфсизлиги бўйича янги низом қабул қилинди
Ўзбекистонда лифтлар ва лифт хавфсизлик қурилмаларининг техник талабларга мувофиқлигини баҳолаш тартибини белгилайдиган янги низом тасдиқланди. Ҳужжат лифтлар хавфсизлигини таъминлаш ва уларнинг сифат назоратини кучайтиришга қаратилган.
Ҳукуматнинг 2026 йил 19 июндаги 316-сон қарори билан «Лифт ва лифт хавфсизлик қурилмаларининг мувофиқлигини баҳолаш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди.
Мазкур ҳужжат лифтлар ҳамда уларнинг хавфсизлик қурилмаларини баҳолаш тартиб-таомилларини белгилаб беради. Низом «Лифт ва лифт қурилмаларининг хавфсизлиги тўғрисида»ги техник регламент талабларига асосланган.
Янги тартибга кўра, қонунчиликда белгиланган талаблар бажарилган тақдирда лифт хавфсизлик қурилмаларига Миллий мувофиқлик белгисини қўллашга рухсат берилади.
Шунингдек, Миллий мувофиқлик белгиси тайинланган органнинг махсус реестридаги хос рақам билан биргаликда қўйилиши шарт. Бу маҳсулотнинг белгиланган талабларга жавоб беришини тасдиқлайди.
Низомда лифт хавфсизлик қурилмаларини баҳолашнинг бир нечта механизмлари назарда тутилган. Улар орасида тасдиқланган турга мувофиқликни кафолатловчи сифат тизимини баҳолаш, ишлаб чиқаришдаги кенг қамровли сифат назоратини текшириш ҳамда маҳсулотларни белгиланган муддатларда қайта баҳолаш тартиблари мавжуд.
Тайинланган органлар ўтказилган баҳолаш, текшириш ва синов натижалари бўйича махсус ҳисобот тайёрлайди. Агар лифт ёки хавфсизлик қурилмаси асосий хавфсизлик талабларига жавоб берса, мувофиқлик сертификати расмийлаштирилади.
Мутасаддиларнинг таъкидлашича, янги низом лифтлардан фойдаланиш хавфсизлигини ошириш ва соҳада ягона техник стандартларни жорий этишга хизмат қилади.
Мавзуга оид
09:10 / 19.05.2026
Лифт хавфсизлигини баҳолаш тизими учун янги тартиб жорий этилмоқда
08:58 / 09.04.2026
Маҳаллаларда хавфсизликни таъминлашда янги модел жорий этилади
10:51 / 02.03.2026
Иордания ва Баҳрайнда бўлган фуқароларга хавфсизлик бўйича тавсиялар берилди
16:37 / 11.02.2026