Ўзбекистон | 17:33 / 22.06.2026
2583
1 дақиқада ўқилади

Наманган вилояти ССБга янги бошлиқ тайинланди

Абдилходи Иминов ўрнига Аброржон Алижонов Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасининг янги раҳбарига айланди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Аброржон Алижон ўғли Алижонов Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Аброржон Алижонов 2003 йилда Андижон давлат тиббиёт институтининг бакалавриат, 2006 йилда мазкур олий ўқув юртининг магистратура босқичларини тамомлаган.

Турли йилларда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Наманган филиалида жарроҳ, бўлим бошлиғи, бош шифокор ўринбосари ҳамда директор, шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Назорат инспекцияси бошлиғи каби масъул вазифаларда ишлаган.

Тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) А. Алижонов тайинловга қадар вазирликнинг Тиббий ёрдамни ташкиллаштириш департаменти бошлиғи лавозимида ишлаган.

Вилоят ССБга 2020 йилдан буён Абдилходи Иминов раҳбарлик қилиб келаётганди. Унинг кейинги фаолияти ҳақида маълумот йўқ.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид